Закотни уйи йўқларга уй олиб бериш

Ассалому алайкум! Закот бермоқчи бўлган инсон хаттоки уйи йўқ инсонларга уй олишга етарли бўлган миқдорда закотни пул кўринишида берса бўладими? Ундай катта пулни бир инсоннинг ўзига берилса закот қабул бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсонга нисоб миқдоридан ортиқча бериш жоиз эмас. уй олувчилар уй олган бўлса қарзини тўлашда кўпроқ олиши ҳам мумкин. қарзини тўлаганидан кейин қўлида нисоб миқдорича қолмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar