Узрли ҳолатда таълим

Ассалому алайкум! Узрли ҳолатда Қуръон оятларидан паноҳ сўрашда ўқиладиган сураларни ўқиса бўладими деган саволимга фиқҳ.уз дан мақола линкини юборган эдингиз. Шундан тишундимки, тонгги-тунгги зикрларда берилган сураларни дуо мақсадида ўқиса бўларкан, лекин тиловат мақсадида ўқиса ёки ёддан айтса бўлмас экан. Лекин араб тили устозим ўрганиш мақсадида Қуръон китобини ушламасдан ўқиса бўлади деди ва узрлилар ҳам сураларни ёддан айтдик ёки ўқиб бердик, шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Узрли аёллар тиловат қилишлари мутлақо жоиз эмас. Қуръонни ушламасдан кўз югуртириш ва дилдан ўтказиш жоиз, чунки қараш дилдан ўтказиш Қуръонни тиловат қилиш ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 139 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar