Рўзани очиш вақти

Ассалому алайкум! Мен Наманганнинг Тўрақорғон туманиданман. Биз хозирга холатимиздан келиб чиқиб жуда зарур саволни беряпман. Бу беряпкан савол жуда кўп бўляпкан бўлса керак, шайх хазратлари рўза хақида ҳамма қаерда яшаса ўша ерни вақтида беркитиб очсин деган эканлар. Лекин биз тарафда домлалар иккига бўлинволиб бири наманган вақтида деса иккинчиси тошкент вақтида дейишяпти. Ката-катта домлалар наманган вақтида деса имомлар тошкент вақтида дийишяпти. Бир имом тошкентликлар ҳам 10 минут кеч очаркан деяпти. Шунга биноан одамларимиз тошкент вақтида оғизларини беркитиб очишяпти. Шу ишлар тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Турган жойларингиздан қуёшга қаранглар. Думалоғи кўринмайдиган бўлиб ботса бўлди, оғизни очаверинглар. Шунинг учун баланд дўмда яшайдиган ёки кўп қаватли уйларда яшайдиганлар пастдагиларга қарамасдан ўзлари қуёшга қарашсин. Ҳеч қаерда тошкент ёки наманган деган жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 12:47 | Савол-жавоблар | 193 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar