Карздорга закот бериш

Ассалому алайкум! Бир инсонни мандан қарзи бор тўй қиламан деб кўпчилидан қарз олган. Қарзини узишга қийналяпти, шу инсонга закотимни бериб ўша ерни ўзида қарзини қайтариб берса бўладими? Шунда закот адо бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз закотингизни беринг, кейин қолган ишни уни ўзига ташлаб қўйинг. Берса берди, бермаса ўзи билади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 149 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar