Қолдирилган намоз хақида

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга ибодатда бардавом бўлишни бошлаган вақтимдан бошлаб қолдирилган намозларимни ўқишга қаттиқ киришганман. Ана шу вақтда бир ибодатдаги одамдан қолдирилган намозларимни ўқиш тартибини сўраганимда "сиз намоздан қарзим бор деб намознинг фарзларини тўлиқ адо қилиб юраверинг. ИншаАллоҳ, Аллоҳ ибодатларингизни қабул қилади деб умид қилинг" деб айтган эди. Мен намознинг фарзларида азон ва иқоматни топмаганим учун қолдирилган намоз ўқиш жараёнида азон ва иқомат айтмай ўқиб юрганман. 1.Мана шу тартибда аввалги ўқиган қолдирилган намозларим тўғри деб умид қилсам бўладими? 2. Намозларимга карохияти йўқми? 3. Яна шу тартибда қолдирилган намозларимни ўқисам бўлаверадими? Мен ва бошқа мухлисларингиз учун қимматли вақтларингизни зое қилишга сабабчи бўлиб қолаётганимиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ажрларини зиёда қилиб ато этсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Азон билан такбир намознинг шартларидан эмас. Нима қилсангиз ҳам ўқиб тугатинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 170 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar