Хавф ва ражо

Ассалому алайкум! Устоз охирги пайтда гунохлар кўп қилган эдим. Тавба қилдим. Истиғфорда бардавом бўлдим. Ададини санамадим лекин давомий суратда айтдим. Хозир бирданига ўзим билмаган томондан ризқ эшиклари очиляпти. Хаёлгаям келмаган томондан катта катта проектлар бошланиш арафасида. Шунга қўрқинч хисси пайдо бўлди қалбда. Аллоҳ менга дунё бериб Ўзидан узоқлаштирмаяптими деб. Чунки гунох қилдим тавба қилдим кейин яна шунака холат бўлди яна тавба қилдим. Шунга қалбда сал Аллоҳдан узоклашдимми деган хис пайдо бўляпти. Жамоат билан намоз масжидда намоз ўқийман, ишхонада имомлик қиламан, касбим томондан одамларга ёрдам бераман. Барибир билганимга амал қилмасдан гунох қилганим Аллоҳдан узокда бўлдимми деган фикр кела бошлади. Шунга бир менга насихат берсанигиз. Аллоҳдан қўрқиш кучайиб, ноумидлик бўляпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фазли кенг. Энди сиз қуйидаги оятда келган дуони кўп ўқинг: ربَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا ...«Роббимиз! Гуноҳларимиз ва ишимизда ҳаддан ошганимизни мағфират қилгин, қадамларимизни собит қилгин... (“Оли Имрон” сураси 147-оят). Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar