Ковиддан вафот этганлар

Ассалому алайкум! Ўтган йили онажоним ковиддан касал булиб кетдилар 36 ешларида отамдан ажралган эдилар 8 нафар фарзандни ок ювиб,халол едириб хаммамизни олий маьлумотли килдилар,Лекин онамни сунгги пайт кандай ахволда булганлари ,нима демокчи булганларини билмаймиз бизга армон булди Касалхонадагилар узлари олиб бориб кумдилар Айримлар ювмасдан кумган хам дейди ,айримлар мурда алмашган булиши мумкин хам дейди Хаммамиз жуда емон ахволга тушдик, онажоним 4 угил,4 киз улгайтириб уйли,жойли килиб хам шундай улим топдилар Сиздан илтимос кенгрок тушунтиринг онажоним жаннатимилар Нега шу хакда телевиденияларга хам умуман гапирилмайди Ка салхонага борган пайтлари ахволлари жуда яхши эди факат озрок харорат кутарилганди 2 кунда шундай ишлар булиб кетди
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кимни жаннатий ва кимни дўзахий бўлиши бу ғайб иш бўлиб, буни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу вабо сабабли оламдан ўткан мўмин мўминларни шаҳидлик мақоми берилади деган умид қиламиз. Сизлар онангизни ҳаққиларга яхши дуолар қилиб, қолдирган намоз ва рўзаларини фидясини тўлашга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 13:09 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar