Қарз олиб рози бўлиб қўшиб бериш

Ассалому алайкум! Мен хорижий давлатга ишга бормоқчиман, лекин кетишга маблағ йўқ, бир ҳомий топсамда масалан 1000 доллар беринг, 1500 минг қилиб қайтараман десам мутлақо жоиз бўлмайди. Буни ўрнига 1000 беринг 1000 қилиб қайтараман ва кўнгилдан чиқариб 500 доллар ёки кўпроқ ҳадя қиламан деб олсам ва шундай ҳам қилсам жоиз бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Сиз бирор нарсани насияга олиб бошқасига нақда сотиб юборишингиз ва ўша  насияга олган нарсани пулини бўлиб-бўлиб тўлаб берасиз.Таварруқ савдосиАллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1419 ҳ.с. 11 – Ражаб (1998 йил, 31 - октябр)да бошланган ўн бешинчи мажлисида таварруқ савдоси ҳукми ҳақидаги масалани кўриб чиқди.Муноқаша, далил суриштириш, фиқҳий қоидаларни ишлатиб, уламоларнинг ижтиҳодларига қайтиш ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:1. Таварруқ савдоси – сотувчининг мулкида ва қўлида турган молни нархини кейин бериш шарти ила сотиб олиб, кейин уни бошқа кишига нақдга сотиш ила пулга эга бўлишдир.2. Ушбу таварруқ савдоси шариат бўйича жоиздир. Буни уламолар жумҳури айтган. Чунки, аслида савдо мубоҳдир. Аллоҳ таоло «Аллоҳ савдони ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди», деган. Бу савдода рибонинг қасди ҳам, сурати ҳам йўқ. Одамлар қарзни узиш, уйланиш ва бошқа ишлар учун бунга муҳтождирлар.3. Бу савдонинг асосий шартларидан бири сотиб олувчи савдо молини биринчи сотувчига баҳосидан озига ҳам кўпига ҳам насиясига ҳам сотмаслигидир. Бевосита бўлса ҳам, восита орқали бўлса ҳам. Агар мазкур ишни қилсалар, шариат ҳаром қилган ишни амалга ошириган бўладилар. Чунки, бу ҳийла йўли ила рибо олишдир. (Бу каби савдони бизда «реализацияга мол олиш» дейишга одатланилган). Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 13:09 | Савол-жавоблар | 206 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar