Уйланмоқчи бўлган аёлимнинг иддаси

Ассалому алайкум! Мен янги турмуш қуриш ниятидаман. Уйланмоқчи бўлган аёл ўтган йил октябрь ойидан бери эри билан яшамайди, феврал ойига келиб суд орқали ажрашди ва судда эри талоқни берди, шу холатда яна 3 ой идда саналадими ёки никохимга олсам бўладими? Уларни ўртасида фарзанд йўқ шу сабабли ажрашишган. Октябр ойидан бери турмуш ўртоғи билан умуман учрашмаган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ олган кунидан бошлаб уч ҳайз кўриб поклангунча идда ўтириши шарт. Уч ҳайз кўриб покланмасдан ўқилинган никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 13:31 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar