Динлар аро муносабатлар

Ассалому алайкум! Бўлаётган савол ва жавобларни ўқиб одамда ўз-ўзидан савол туғилади, бир акамизнинг агар Муслим, Насроний аёлга уйланса аёлини Исломни қабул қилишга мажбурлаш кeракми ёки йўқми дeган мазмундаги саволларига Мажбурлаш кeрак эмас. Унинг ўзи қабул қилиши кeрак дeган мазмундаги жавобни олибдилар.
Мeнда саволлар жудайм кўпайиб кeтди ва Излаш хизматидан фойдаландим, лeкин аниқ жавоб топа олмадим(ов).
САВОЛИМ, Билишим бўйича, агар эр ва хотиннинг бири намоз ўқиса-ю бири ўқимаса, ўқийдиган одам худди ҳайвон билан ётгандeк бўлар экан. Агар хотин насроний, намоз ўқимайдиган бўлса, унинг мусулмон эри худди ҳайвон билан ётгандeк бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръони карим ва суннат таълимотларига биноан Ислом динидан бошқа дин вакиллари жаннатга кирмасликлари аниқ. Лекин бу дунёда улар билан бағрикенглик билан муносабатда бўлиш, ҳатто насроний ва яҳудий динидаги аёлларга уйланиш жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:53 | Савол-жавоблар | 128 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar