Бемор намози
Ассалому алайкум! Баъзан совуқ кунларда бел оғриғим тутиб қолади. Рукуъ қилай десам белимда шиддатли оғриқ пайдо бўлади. Рукуъ қилиш учун тиззаларимни бироз букиб, бир амаллаб зўрға рукуъга боргунимча жамоат сажда қилаётган бўлади. Бироқ тик турган ҳолимда белимни бука олмасам ҳам, ўтирган ҳолимда бука оламан. Яъни пешонамни ерга теккизиб, сажда қила оламан. “Кифоя”нинг 435-бетида “рукуъ ва сажда қила олмаса-ю, тик туришга қодир бўлса ҳам, ўтириб имо билан намоз ўқийди” дейилган. Саволим қуйидагича: Шу ҳолимда намозни ўтириб ўқишим мумкинми? Агар мумкин бўлса, саждани соғлом одам каби қиламанми ёки рукуъдан пастроқ қиламанми? Яна “Кифоя” га эътибор берадиган бўлсак, “имо билан намоз ўқиган одам саждасини рукуъидан пастроқ қилади” дейилган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тик турадиган ўринларда тик туриб, рукуъга келганда ўтириб рукуъ қилиб, сажда қила оласизми? Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 13:31 | Савол-жавоблар | 141 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тик турадиган ўринларда тик туриб, рукуъга келганда ўтириб рукуъ қилиб, сажда қила оласизми? Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 13:31 | Савол-жавоблар | 141 | Намоз