Билмасдан ҳадис айтдимми
Ассалому алайкум! Раҳбарларимиз ходимлар орасида ишга ҳижоблик қиз бола олиш мавзусини ташлашди. Унинг вазифаси келган мижозларни кутиб олиш (мижозларнинг асосий қисми эркак) зарурат бўлса уларга кофе, чой дамлаш ва ҳоказолар. Бошида индамай турдим. Бир йигит динимизда бунга қаршлик йўқ деди. Мен динимизда қаршилик бор дедим. Қаердан эшитганман билмадим "Номаҳрам эрак ва аёл ёлғиз қолмасин” деган манода ҳадис бор, “қолмасин” деб қатъий буйруқ билан келган, қолса гуноҳкор бўлиш эҳтимоли юқори" деб шу гапларни айтдим. Шу билан масала ёпилди. Қидирув бўлимидан мен айтган гапларга мос ҳадис топа олмадим. "Ким менинг номимдан ёлғон гапирса ўзига жаҳаннамдан жой тўшайверсин" деган манодаги ҳадисни эшитдим. Шунга нима ечим берасизлар яна ўша жамоат орасида ундай манодаги ҳадис йўқ экан, мен ҳато қилдим деб қўяйми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтибсиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان“Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади” деганлар.Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 13:53 | Савол-жавоблар | 151 | Таълим ва мутаъаллим