Нега аёллар азобланиши керак? Аёлларга қилинган бу хорликларга жазо борми?

Ассалому алайкум! Манимча бу савол ҳама айёлар учун муҳим бўлса керак ҳозирги кунда кўп марузалар ота-она ҳақида, лекин аёл ҳақида оила ҳақида кам саволим ота она рози бўлмаса жаннатга кирмайди дейишган лекин кўп ҳолларда эркак киши мен онамни розилигисиз жаннатга кирмайман деб аёлини хўрлаб қўяди яни кўп қайноналар келинига зулм қилади ёки уларни ҳақоратли сўзлар билан дилини оғритишади натижада ўша келинга зулм қилиб келини уйдан ҳайдайди лекин бу борада эркаклар беэътибор. Аёллар аросатда ҳали бу ҳали у ёғда юришади. Эри ҳам этиборсиз бўлади. Айтингчи онани рози қиламан деб аёлини хорласа жаннатга кирадими? Бу гуноҳмасми, аёлини бахтсизлиги эвазига жаннатга кироладими? Нега аёллар азобланиши керак? Аёлларга қилинган бу хорликларга жазо борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлни хор қилиш зулм. Зулмдан Аллоҳ таоло Қуръонни бир неча жойида қайтарган. Шариатимизда зулмнинг ҳукми ҳаром. Келин ҳам бировнинг боласи. Унга бир буюмдек ёки хизматкордек қарамаслик керак. Ҳамма бандалар қатори уни ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқлари бор. Ким уларга тажовуз қилса қиёматда жавоб беради. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 14:37 | Савол-жавоблар | 175 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar