Бировни рўзаси очилишига сабабчи бўлиш

Ассалому алайкум! Мен қаттиқ бир гуноҳ қилдим бир дугонам саҳарликга ухлаб қолиб 6-30ларда туриб ният қилиб оғзини ёпибди мен унга ниятни вақтида қилмагансан рўзанг қабул бўлмайди деб айтдим. У рўзасини очди, мен буни атайлаб қилмагандим, ўзим билмаган ҳолатда, мен саҳарлик қилмагани учун ният қилмагани учун рўзаси қабул бўлмайди деб ўйлагандим. Ўзим билмаган ҳолда рўзасини очдирдим мен бу катта гуноҳим кечирилиши учун нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дугонангиз энди 60 кун кетма-кет каффорат ва бир кун қазо рўзасини тутиб беради. Сиз фатво бериб бунақа жаръатли бўлманг. Ҳадисда қуйидагича келади: عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ  Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 16:05 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar