Қазо намозларим
Ассалому алайкум! Менда қабзият бор. Шунгами ел келиб туради. Бир намозимни фарзига етиб суннатига етмай қолади олган таҳоратим. Фарзни ҳам суннатни ҳам ўқиволай таҳоратим синиб қолмасдан деб сал тезроқ ўқиб қўяётгандайман. Ҳар намозга янги таҳорат олиб ўқийман. Ел келиб қолгани туфайли хуфтондан кейин қазо намозларим ни ўқиёлмаяпман кун совуқлиги учун таҳорат ни янгилаш ноқулай бўляпти 1.таҳорат сиз ухлашни хоҳламай намозни тугатиб тайяммум қилиб ухласам бўладими? бамдод дан олдинроқ туриб витр ҳожат намозини ўқигунимгача яна ел қистайди қазоларимни ўқиёлмаяпман шу сабабли намоздан кейин ҳадис китобларни ҳам таҳоратсиз бўлдим деб ўқиёлмаяпман 2 соҳиби узр бўлсам масалан хуфтонга таҳорат олиб фарзни ўқиганимдан кейин ел келса ҳам қазоларимни о:қисам бўладими излаш хизматидан ўқидим кўп бора соҳиби узр шартларини барибир сизлардан сўрай дедим кўнглим хотиржам бўлиши учун вақтларингизни олган бўлсам узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таяммум қилиб ухласангиз бўлади. Витр вожибдир. Уни қазо қилиб қўйманг. Ўз вақтида таҳорат билан ўқинг. Ҳадис китобларини ўқиш учун таҳорат зарурий эмас.2). Сиз соҳиби узр эмассиз. Соҳиби узр деб, бир намоз вақти ичида фарзни таҳорат билан ўқишга имкон тополмаган кишига айтилади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 18:06 | Савол-жавоблар | 249 | Таҳорат