Аллоҳ 2 тоифа кишига кулади ҳадиси саҳиҳми?

Ассалому алайкум! Бир ҳадисни эшитиб қолдим. Шу ҳадис саҳиҳми шуни билолмадим. Шунга сизлардан сўрашга қарор қилдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Аллоҳ таоло 2 та тоифа кишига кулади. Қайсики бандага Аллоҳ таоло куладиган бўлса, қиёмат кунида у бандага хисоб китоб бўлмайди» деганлар. Валлоҳу аълам! Яъни, тунни қоқ ярмида уйқусидан туради, бошқа бир ҳадисда гўзал аёлини ташлаб туради деганлар. Яна бир ҳадисда совуқ кечада иссиқ жойидан туриб, чиройли таҳорат олади. Сўнгра Аллоҳ таолога ҳамду, санолар айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар айтади. Сўнг Таҳажжуд намозини ўқийди. Бундай бандага Аллоҳ таоло кулади. Фаришталарга қаранглар бандамга у тунда турди, уни мендан бошқа ҳеч ким кўрмаяпти дейди. Ушбу ҳадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Баъзилар ҳасан, баъзилар эса саҳиҳ деб айтишган экан. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar