Баттоллар ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Хазратларининг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобини 30-жузъи "Бақара ва Оли Имрон сураларининг фазилатлари" бобида Бақара сураси хақида "Баттоллар унга қодир бўлмайди" мазмунидаги хадис келтирилган экан. Бу ерда келган БАТТОЛЛАР лафзининг таржимаси қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунинг уч маъноси бор. Биринчиси баттол, бекорчи дангаса ҳиммати пастлар уни ёд ололмайдилар. Иккинчиси ботил ишни қилувчи сеҳргарлар “Бақара” сурасини ёд олиш ва унга амал қилишга муваффақ бўлмайдилар. Учинчиси сеҳр жоду қиладиганлар “Бақара” сурасини ёд олган ва ўқиб юрувчиларга ҳеч қандай зарар етказа ололмайдилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:40 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar