Ҳайрия маблағлари
Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати. Аллоҳ дин йўлида қилаётган ишларингизда мададкор бўлсин. Қуйида савол эгаси Қашқадарёлик укамиз Шухратжондан. Ассалому алайкум азиз устозлар ушбу канални анчадан буён кузатиб келаман ва Аллоҳни марҳамати ва сизларнинг ҳар бир соҳада динимиз кўрсатган қонун қоидалари асосида тўғри йўлни кўрсатаётганингиз шунингдек манфаатли илм улашаётганингиз учун ташаккур: Азиз устозлар ҳозир 30 ёшдаман. 4 йил муқаддам автоҳалокат туфайли бўйин умуртқам синиш натижаси туфайли фалаж аҳволдаман.Ҳолатимдан шикоят қилмайман Алҳамдулиллаҳ 1йил олдин бу дардни шифоси борлигини билдик ва шу килиника билан боғландик улар 80% оёққа туршимга кафолат берамиз дейишди ва 2та аператсия ўтказишларини ҳар бири 40$+$ дан 80$минг бўлишлигини маълум қилишди.2019-йил август ойида ижтимоий тармоқлар орқали ҳайрия гуруппаси очилди бу ишимиз замонавий тиланчилик кориниши эмасми ???. Ҳозирга қадар тахминан 13минг $ дан ошиқроқ пул жамғарилди албатта умидимни узмаган ҳолда агар етарли маблағ йиғлмаган тақдирда бу пулларни ҳукми қандай бўлади ? ҳозир имкон Қадар нафақамдан бошқа пулларни рўзғорга аралаштрмасликка имкон қадар ҳаракат қилаяпман Юқоридаги пуллар ва одамлар бераётган пулларни эртага сўроғидан қўрққаним учун .. яна бир савол тинчлик бермаяпти:албатта барчанинг бошида ўлим бор агар қазойим етиб қолса охиратда одамларнинг пули менда қолиб кетса охиратда бўйнимга ёпишмайдими. ??? Азиз устозлар ушбу пулни менга ўхшаган тўшакка михланиб қолган инсонлар анчагина шу боисдан йиғлган пуллар етарли миқдорга етмаса уларга бермоқчиман аммо оила аъзоларим бу фикримга қарши улар пул йиғлмаган тақдирда ҳам йиғлган пуллардан узинга қулайроқ шароит қиласан деган фикрда.???.манга хам қандай йўл тутишим кераклигини кўрсатсангиз .?? Устозлар сизлардан бир яна илтимосим агар имкон бўлса вақтингизни ҳисобга олган ҳолда сизлар билан учрашиш ниятида эдим агар имкон бўлса сиз азиз устозлар билан учрашиш чораларини кўрардик ёзиб бўлмайдиган кўп саволларим бор барчангизга рахмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У пулни сиз ўзингиз тўпламай жўнатувчилар томонидан бир кишини вакил қилиб тайинланади. У вакил тўплаб бораверади, сиз операция бўлиб қарздор бўлганингиздан кейин эҳсон қилувчилар тарафидан вакил бўлган киши сизни қарзимни тўлаб қўйинг деган илтимосингиз билан тўлаб қўйишади. Унгача у сизни мулкингиз бўлмайди. Сизга закот бериш ҳам вожиб бўлмайди. сизни мулкингиз ҳам ҳисобланмайди. Ишлатишингиз ҳам жоиз эмас. Вакилни ишлатиши ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром