Зинодан тавба

Ассалому алайкум! Яқин бир инсоним (эркак киши) билмай зино қилиб қўйди умрида илк маротаба. Ўзи ибодатта исломий оилада тарбия кўрган. Қилган гунохига астойдил пушаймонда. Танишимнинг оналари боласига: "Зино қилмагин, зинодан эхтиёт бўлиб юргин, зино қилсанг розимасман" деб таькидларкан. Хозир танишим нима қилишни билмаяпти. Мен энди онамга оқ бўлдим мен тамомман, дўзахий бўлсам керак деб тушкунликта. Онасини розилигини олиш учун қилган зиносини онасига айтиб узр сўраса онаси кўтаролмайди. Энди нима қилсам экан деб пушаймонда. Қайтиб бу гунохни қилмасликка ахд қилди, 5 махал ибодатда. Устозлар илтимос шу холатда бу танишимга нима маслахат берсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У инсон қилган гуноҳига тавба қилсин, Аллоҳга қайтсин, бу гуноҳдан буткул узулсин, қилган ишига қаттиқ надомат чексин. Бу гуноҳни ҳеч кимга айтмасин ва сатр қилсин. Киши бирор гуноҳни қилиб қўйса уни беркитиши ва бошқаларга ошкор қилмаслики шарт. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар, Аллоҳнинг ҳадларидан тийилиш вақти келди. Кимки шу разолатлардан бирига қўл урса, Аллоҳнинг сатри ила тўсилсин.” деганлар. (Имом Молик Муваттода ривоят қилган). Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar