Эркакча кийиниш

Ассалому алайкум! Бир қиз сўраяптики, «Мен спортга қизиқаман ва шуғулланаман. Ёшлигимдан юриш-туришим, кийинишим ўғил болаларникидек. Қизлар кийими менга ўнғайсиз ва хатто ярашмайди ҳам. Аммо ўзим чин қалбимдан намоз ўқишни хоҳлаябман ва бошламоқчиман. Намоз вақти аёллар либосида ибодат қилиб, қолган вақтлар ўғил болача кийиниб юрсам, гуноҳ бўлмайдими?» Мен унга бу нотўғрилигини айтишга ҳаракат қилдим, лекин гапим малол келиб намоз ўқимай қўйишидан чўчиб турибман. Унинг ўзи сизлардан сўраб беришимни илтимос қилди. Маслаҳат беринг!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозни бошлайверсин. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 14:41 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar