Тунда Духон сурасини ўқиш
Ассалому алайкум! Бир манбада ёзилишича тунда Дуҳон сурасини ўқиб ётса ўша одамни тонгача 70000 фаришта унинг ҳаққига истиғфор айтаркан шу тўғрими ҳадисларда шундай ёзилганми? 2) Шу сураларни тунда ёд олмаган бўлса ҳам китобдан ўқиб дуо қилса ҳисобланадими ёки ёд олган бўлиши керакми? 3) Воқеа сурасини ҳар тунда ўқиса ҳеч ҳам камбағалликка дучор бўлмайди деб ҳадисларда ёзилган. Шу сурани ўқиётганда шу ваъдани дилда сақлаб яъни камбағал бўлмас эканман деб ўқиса бўладими? Ҳисобга ўтадими яъни берилган ваъдага эришадими? Китобдан ўқиб оламан десам ҳозир уйда ўтираман кўчага чиқишга имконият йўқ китобни электрон вариантини ҳам юклаб ололмайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Китобга қараб ўқиса ҳам бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ حم الدُّخَانَ فِي لَيْلَةٍ أَصْبَحَ يَسْتَغْفِرُ لَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Ҳаа мийм» – «Духон»ни кечаси қироат қилса, тонг отгунча унга етмиш минг фаришта истиғфор айтиб чиқади», дедилар».
Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда «Духон»ни кечаси қироат қилса» деган жумлада қандай кеча экани айтилмаган. Бу қайси кеча эканини келгуси ҳадиси шарифдан билиб оламиз.وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ حم الدُّخَانَ فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ غُفِرَ لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Ҳаа мийм» – «Духон»ни Жумъа кечаси қироат қилса, у мағфират қилинади», дедилар».
Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 19:01 | Савол-жавоблар | 161 | Қуръони карим