Таҳоратсиз намоз ўрганиш ва ўқиш

Ассалому алайкум! Хабарингиз бор ҳозирги кунда ковид авжига олган пайт, уйда ҳамма даволанвоти ковид 14 кун + 20 кун сувдан узоқ бўлинг чўмилманг дейлвоти. Шунга таҳорат ва ғусл қилиш муамороқ бўлмоқда. Номозлар қолиб кетвотти ва таҳорат ва ғуслсиз намозни камчиликларини ўрганиб турса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозни тарк қилишга ҳеч қандай вазиятда рухсат йўқ. Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Шариатда агар сув ишлатиш касални зиёда бўлиши ёки касалнинг тузалиши кечикишига сабаб бўладиган бўлса, ғусл ва таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз ҳисобланади. Докторлар кўпинча эҳтиёт қилиб ҳам шундай гапларни айтишади. Бунга аниқлик киритиш керак. Шунинг учун агар ҳақиқатда ғусл ва таҳорат қилишни соғлигингиз кўтармаса, таяммум қилиб намоз ўқишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 19:01 | Савол-жавоблар | 183 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar