Ютуқли сўда

Ассалому алайкум! Мен бозорда савдо қиламан ва яқин кунлардан буён ютуқли сўда (кир ювиш кукуни) сота бошладим. Сўдани 9000 сўмдан оламан ва 10000 сўмдан сотаман. Битта қопчада 6 дона сўда бўлади ва 6 тани ичидан биттасида катта ютуқ (тефал, кир ювиш машинаси, духовка ва хоказолар) чиқади, қолганини ичидан фақат майда совғалар чиқади. Қисқаси хар бир пакетда совға чиқади. Бир пакет сўда 900 грамм. Ундан ташқари менга махсулотни қанча кўп сотсам компаня томонидан пул ёки қиммат бахо совғалар хам беришади. Табики махсулотни бозори жуда чаққон одамлар жуда қизиқиб сотиб олишябди. Ютуқларни пули махсулотни пулига қўшилган ёки қўшилмаганини билмайман. Бу ишим тўғрими топган пулим халол бўладими? Сўдани сотишда давом этсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одамлар содани лоторея сифатида олишса қимор бўлади. Лотореядан аҳм асосий мақсад ютуқ бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar