Бир марта айтилган талоқ бўладими
Ассалому алайкум! Ёшим 23 да, 2 нафар фарзандим бор. Эрим билан жуда кўп жанжаллашиб турамиз. Рости эрим жуда характери оғир, бир биримизни тушунишимиз жуда қийин. Хар доим кўнглини олишга харакат қилсамда бирор нарсадан уруш чиқаришга харакат қилади. Жуда дангаса, болаларини, уйини ўйламайди. Қарзлари жуда кўпайиб кетган. Доим тиллаларимни сотиб қарзларини берганмиз. Кеча уйдаги пулларни олиб қарзини бермоқчи эди, бермадим. Бермаганим учун менга “сен талоқсан” деди. Нима қилишни билмаяпман, менга талоқ тушдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган, айбингиз йўқ. Аслида аёллар эрларини танбал, дангаса қилишаяпти. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 20:51 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар