Кореядаги акциялар

Ассалому алайкум! Мен ҳози Жунабий Корея Республикасига ўқишга келганман. Бу ерда мобил компанялар ҳар ҳил акциялар қилишади. Бизни чет эл гувоҳномамизга расмийлаштириб фойдалансак бўлади. Мени ўйлантирган ҳолат улар телефон беришади қиймати дейлик 300 доллар. Шу телефонга 4 ойлик тўловларни ўзлари қилиб беришади. Икки ойлик мобил алоқа тўловларини фойдаланувчи қилиши керак бўлади. Шартнома 6 ойлик бўлади, 6 ой тўлгандан шартнонамада кўрсатилган уздириш суммаси тўланиб, компанядан сим карта ўчириларкан. Шу билан битта телефонли бўлиб олиш мумкин. Бу ерда ҳеч қандай банк аралашмасдан автоматик тарзда ойлик тўловлар картадан ечиб олинади. Компанялар кўплиги учун бундай акциялар жуда кўп бўлади. Мусулмон одам булардан фойдаланиши жоизми? Бази намозхон акалардан сўрасак бу корейслар сизга зиёнга сотмайди балки бундан фойда олади, чунки уларда ҳам план бор шуни бажариш керак буни ёлғон жойи йўқ ҳамма вадага мувофиқ иш қилса бўлди дейишади. Агар акция олмасдан сим картани ўзига тўласак деярли шу миқдорда сим картага тўлов қиламиз. Агар акциядан олсак ҳам сим карта ишлатамиз ҳам телефонли бўлиб олишимиз мумкин. Кўпчилик бродарларимиз сўраб суриштирмасдан кўп миқдорда олишяпти. Буни ҳукми қандай билмасдан нотўғри гуноҳ ишларни қилишдан Аллоҳ асрасин. Мен ҳам шу акциялардан олмоқчи эдим шу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айтишингизга қараганда биз буни ножоиз жойини билмадик. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 23:47 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar