Қабр неъматлари
Ассалому алайкум! Мусулмон киши бу дунёдан ўтгандан кейин қабрда савол жавобдан сўнг Оллоҳ таоло уни жаннати эканини айтса, шу одам пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўра оладими? Яни у зот билан гаплаша оладими? Қиёматгача у зот билан кўриша оладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келган холос: عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُصَلَّاهُ فَرَأَى نَاسًا كَأَنَّهُمْ يَكْتَشِرُونَ، فَقَالَ: أَمَا إِنَّكُمْ لَوْ أَكْثَرْتُمْ ذِكْرَ هَاذِمِ اللَّذَّاتِ لَشَغَلَكُمْ عَمَّا أَرَى، فَأَكْثِرُوا ذِكْرَ هَاذِمِ اللَّذَّاتِ الْمَوْتُ، فَإِنَّهُ لَمْ يَأْتِ عَلَى الْقَبْرِ يَوْمٌ إِلَّا تَكَلَّمَ فِيهِ فَيَقُولُ: أَنَا بَيْتُ الْغُرْبَةِ، وَأَنَا بَيْتُ الْوَحْدَةِ، وَأَنَا بَيْتُ التُّرَابِ، وَأَنَا بَيْتُ الدُّودِ، فَإِذَا دُفِنَ الْعَبْدُ الْمُؤْمِنُ قَالَ لَهُ الْقَبْرُ: مَرْحَبًا وَأَهْلًا، أَمَا إِنْ كُنْتَ لَأَحَبَّ مَنْ يَمْشِي عَلَى ظَهْرِي إِلَيَّ، فَإِذْ وَلِيتُكَ الْيَوْمَ وَصِرْتَ إِلَيَّ فَسَتَرَى صَنِيعِيَ بِكَ، قَالَ: فَيَتَّسِعُ لَهُ مَدَّ بَصَرِهِ وَيُفْتَحُ لَهُ بَابٌ إِلَى الْجَنَّةِ. وَإِذَا دُفِنَ الْعَبْدُ الْفَاجِرُ أَوِ الْكَافِرُ قَالَ لَهُ الْقَبْرُ: لَا مَرْحَبًا وَلَا أَهْلًا، أَمَا إِنْ كُنْتَ لَأَبْغَضَ مَنْ يَمْشِي عَلَى ظَهْرِي إِلَيَّ، فَإِذْ وَلِيتُكَ الْيَوْمَ وَصِرْتَ إِلَيَّ فَسَتَرَى صَنِيعِيَ بِكَ، قَالَ: فَيَلْتَئِمُ عَلَيْهِ حَتَّى تَلْتَقِيَ عَلَيْهِ وَتَخْتَلِفَ أَضْلَاعُهُ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِأَصَابِعِهِ فَأَدْخَلَ بَعْضَهَا فِي جَوْفِ بَعْضٍ، قَالَ: وَيُقَيِّضُ اللهُ لَهُ سَبْعِينَ تِنِّينًا (ثُعْبَانًا) لَوْ أَنَّ وَاحِدًا مِنْهَا نَفَخَ فِي الْأَرْضِ مَا أَنْبَتَتْ شَيْئًا مَا بَقِيَتِ الدُّنْيَا، فَيَنْهَشْنَهُ وَيَخْدِشْنَهُ حَتَّى يُفْضَى بِهِ إِلَى الْحِسَابِ، قَالَ: وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّمَا الْقَبْرُ رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الْجَنَّةِ أَوْ حُفْرَةٌ مِنْ حُفَرِ النَّارِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозгоҳларига кирдилар ва одамларни жилмайиб турган ҳолларида кўрдилар-да:
«Агар сизлар лаззатларни бузувчини кўпроқ эслаганларингизда, мен сизларни кўриб турган ҳолингиздан машғул қилар эди. Бас, лаззатларни бузувчини – ўлимни кўп эслангиз. Чунки қабр ҳар куни: «Мен ғурбат уйиман. Мен ёлғизлик уйиман. Мен тупроқ уйиман. Мен қуртлар уйиман», деб туради. Бас, қачон мўмин банда дафн қилинса, қабр унга:
«Марҳабо! Хуш келдинг! Сен мен учун устимда юрганларнинг энг маҳбубисан. Бугун сенга валий бўлсам ва сен мен томон келсанг, сенга нима қилишимни кўрасан», дейди.
Бас, у унинг кўзи етган жойгача кенгаяди. Унинг учун жаннат сари эшик очилади.
Қачон фожир ёки кофир банда дафн қилинса, қабр унга:
«Сенга марҳабо йўқ! Хуш келмадинг! Сен мен учун устимда юрганларнинг энг ёмонисан. Бугун сенга валий бўлсам ва сен мен томон келсанг, сени нима қилишимни кўрасан», дейди.
Бас, у уни сиқади, унинг қовурғалари бир-бирига киришиб кетади», деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини бир-бирига киритиб кўрсатдилар ва сўзларида давом этиб:
«Кейин унга етмишта катта илон юборилади. Уларнинг бир донаси ерга пуфласа, у ерда дунё тургунча бирор нарса ўсмайди. Бас, улар уни то ҳисобга олиб борилгунча чақиб, жароҳатлаб турадилар», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна:
«Албатта, қабр жаннат боғларидан биридир ёки дўзах чуқурларидан биридир», дедилар».
Термизий ривоят қилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 23:47 | Савол-жавоблар | 141 | Ислам