Офият

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни “бандага иймондан кейин берилган энг яхши неъмат офиятдир” деган ҳадиси борми? Бор бўлса бизга офият ҳақида маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عن أوسط البجلي قال خطبنا أبو بكر فقال قام رسول الله صلى الله عليه و سلم مقامي هذا عام أول ثم استعبر ثم قال سلوا الله المعافاة فإنه لم يؤت أحد بعد اليقين خيرا من المعافاة ولا تحاسدوا ولا تدابروا ولا تقاطعوا ولا تنافسوا وكونوا إخوانا كما أمركم الله. رواه النسائي Авсатул Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Абу Бакр бизларга хутба қилиб : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи йили мен турган шу мақомимда турдилар. Маҳзун бўлиб кўз ёш тўкдилар. Сўнг Аллоҳ таолодан офиятни сўранглар, яқин берилганидан кейин ҳеч бир инсонга офиятдан кўра яхши нарса берилган эмас. Ўзаро ҳасад қилманглар, адоват қилманглар, душманчилик қилманглар, бир бирларингизга нисбатан кек сақламанглар. Аллоҳ таоло сизларга буюрганидек биродар бўлинглар” дедилар".Насаий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:49 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar