Рибога кириб қоладими?
Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан кассалик гапимиз бор. Қайси дўстимиз фарзандлик бўлса ўша ошнамиз меҳмон қилади ҳаммамизни ва ўртада кассамиз бор яъни телевизор олиб берамиз пул йиғиб. (Бир хил бренддаги ва ўлчамдаги ТВ ни келишиб олганимиз). Телевизор Нархи йилдан йилга кўтарилиб боради. Шунинг учун ҳар сафар ҳар хил суммадан тушади. (мисол: бир сафар 130 мингдан тушса, кейинги дўстимиз фарзандлик бўлгунча 140 мингдан тушиши мумкин киши бошига). Саволим шуки: яқинда фарзандлик бўлдим, мен ҳам дўстларимни меҳмон қилмоқчиман ва улар ҳам ТВ олиб бериши керак лекин менга ТВ керак эмас. Шуни ўрнига ТВ ни пулини олсам бўладими (ўша кунда бозорда ТВ неча сум турса) бошқа эҳтиёжимизга сарф қилгани? Рибога кириб қолмайдими? Чунки мендан аввалгиларга айтайлик ТВ 1.5 миллионга олинган бўлса, ҳозирда ўша ТВ лар 1.8 миллион сўм бўлиши мумкин. 2) Агар юқоридаги Саволимга жавоб жоиз эмас бўлса, ўша ТВ ни олиб кейинги дўстимиз фарзандлик бўлганда ўша ўзимни ТВ имни бериб йиғилган пулни ўзим олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Телевизорни олиб кейинги шеригингизга сотиб юбораверасиз. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 23:47 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Телевизорни олиб кейинги шеригингизга сотиб юбораверасиз. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 23:47 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром