Давлат идорасидан ўз манфаати йўлида фойдаланиш
Ассалому алайкум! Мен давлат корхонасида ишлайман. Иш режими 24 соатлик. 3 киши алмашиб ишлаймиз. Давлат ётадиган жой қуриб берган,Электр, газ, сув барча коммунал тўловларни давлат тўлаб беради.Корхонанинг ер майдони жуда катта. Ишимиз енгил бўлгани учун бўш вақтимиз кўп бўлади.Бўш вақтимиздан унумли фойдаланиш учун давлат корхонасининг еридан фойдалансам бўладими. Бунда бермоқчи бўган саволларим қуйидагича: 1. Ишхона ҳудудидаги мевали дарахтларнинг меваларидан есам оиламга едирсам ёки ўзим турли дарахтлар экиб уларни парваришлаб улардан ўз манфаатим(мевасидан сотиш мақсадида, шохларидан ўтинлик мақсадида, тераклардан қурилишматериали сифатида сотиш)йўлида фойдалансам менга ҳалол бўладими? 2. Ишхона ҳудудида мол қўй боқсам уларни шу ҳудудда ўсган ўт-ўлан дарахт барглари билан боқсам бўладими? 3. Ишхонадаги компютер, интернетларидан билим олиш ва қўшимча даромад қилиш мақсадида фойдалансам бўладими?(Чексиз интернети бор). Буларни Ҳаромга аралашиб қолмай деган мақсадда сўраяпман. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни давлат низомида кўрсатиб қўйган бўлиши керак, улардан сўрайсиз. Қолганларини улар кимга тегишли бўлса ўшандан сўраш керак бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 02:20 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни давлат низомида кўрсатиб қўйган бўлиши керак, улардан сўрайсиз. Қолганларини улар кимга тегишли бўлса ўшандан сўраш керак бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 02:20 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат