Талоқдан кейин ҳам яшаш

Ассалому алайкум! Эрим манда уч талоқсан деб айтганлар. Биз нихок ўқитгани бордик лекин домла ўқимадила. Бошқа домлага бордик. Шунда хўжайиним менга уч талоқ эмас қўйдим деганлар деб айт деб менга ўргатдилар. Шунда домла бизга нихоҳ ўқиб қўйди. Бу домла ўқиган никохлари ўтадими. 4 йилдан бери жинсий яқинлигимиза йўқ. Шу уйда болларим учун яшасам бўладими? Нима қилсам тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу билан ўзларингизни алдабсизлар холос. Сизларга ўша уч талоқдан кейин бирга яшашларингизга йўл қолмаган. Бу уйда у одам билан яшашда фитнани ва зинони хавфи бўлади, бундан узоқ бўлиш учун бегона бўлганингиз сабаб алоҳида яшашга ўтинглар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:37 | Савол-жавоблар | 189 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar