Ҳақиқат

Ассалому алайкум! Бир дўстим савол сўраганди: Дунёда турли динлар бор. Асл ҳақиқат унчалик аниқ эмасдирки, Ислом ва Христиан дини ўртасида тўсиқ бор. Худо бўлса ягона. Саволим - бирор инсон асл ҳақиқатни қандай англаб етиши зарур? Яниким, дин танлашда яқинидагилар қайси динда бўлса ўша динга эътиқод қилмоғи лозимми ёки бор вақтини динлар тарихини ўрганиб, ҳақиқатни излаб топишга сарфлаши керакми? Ҳар бир дин уламолари албатта ўз динини тўғри деб билишади, лекин асл ҳақиқатни қандай англаш мумкин? Шу борада ёрдам беришингизни сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуръон ва унинг тафсирини ўқисангиз бўлди. Узундун узоқ тарихни ўқишга ҳожат йўқ. Ғайридинлар ҳам Қуръон ўқиб исломни қабул қилишмоқда. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:47 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar