Жанжалда уч талоқ

Ассалому алайкум! Мен хотинимга жанжаллашиб қолган пайтимда агар бугун уйдан чиқиб кетсанг 3 талоқсан деган эдим. Буни уни уйда қолдириш мақсадида айтган эдим, кўнглимда талоқ бериш нияти бўлмаган. У эса шом пайти уйдан кетиб қолди. 20 кундан бери гаплашганимиз йўқ. 3 талоқ оласан кетсанг деганимда фақатгина қўрқитиш ниятим бор эди, ажралиш ниятим йўқ эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша куни чиққан бўлса, уч талоқ тушган. Талоқ бўлиш бирор шартга боғланса шарт топилиши билан тушади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 05:58 | Савол-жавоблар | 133 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar