Фаришиталардан пайғамбарлар
Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим савол бериб қолди у дедики нега Аллоҳ таоло ер юзига одамла орасидан пайғамбарлар(йўл бошчилар) чиқарган Аллоҳ ягоналигини билдириш учун. Уларнинг ўрнига фаришталарни йўл бошчи қилса бўлмасмиди деб қолди. Шу ҳақида динимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади: قُل لَّوْ كَانَ فِي الأَرْضِ مَلآئِكَةٌ يَمْشُونَ مُطْمَئِنِّينَ لَنَزَّلْنَا عَلَيْهِم مِّنَ السَّمَاء مَلَكًا رَّسُولاً 95. Сен айт: «Агар ер юзида хотиржам юрган фаришталар бўлганида, уларга осмондан фаришта Расул туширган бўлар эдик».
Аллоҳ барча махлуқотларни яратган Зот сифатида уларга қандай нарса мос келишини Ўзи яхши билади. Аллоҳ одамларни яратган Зот сифатида уларга кимни пайғамбар қилиб юборишни яхши билади. Ер юзида хотиржам яшаб юрганлар одамлар бўлгани учун уларга одамларни пайғамбар қилди. Агар ер юзида хотиржам яшаб юрганлар фаришталар бўлганида, уларга осмондан фаришталардан пайғамбар юборган бўлар эди.
Пайғамбар Аллоҳнинг элчиси бўлиши билан бирга, Унинг амр ва наҳйиларини ўз тимсолида акслантириб, шариат ҳукмларига амал қилишда ўрнак бўладиган биринчи шахс ҳамдир. Агар одамларга фаришта пайғамбар қилиб юборилса ва у шариат ҳукмларига амал қилиб кўрсатса, «Пайғамбар оддий одамдан бўлмаслиги керак-да», деган нобакорлар биринчи бўлиб: «Бу пайғамбар – фаришта, шунинг учун шариат ҳукмларига осон амал қилади, биз оддий одаммиз, унинг қилганини қила олмаймиз», деган бўлар эдилар. Пайғамбар оддий инсондан чиқарилса, бундай даъво қила олмайдилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 09:02 | Савол-жавоблар | 154 | Ислам