Ҳижобдан чиқиш
Ассалому алайкум! Ёшим 19да. Яқинда хижобга кирдим. Отам хижобга киришимга рози бўлганди. Энди ярашмаскан ечасан деяпти. Онам ва бошқа хамма қариндошлар қўшнилар мендан норози. Уларни рози қиламан деб хижобимни ечсам гунох бўладими. Мен гунох десам онам гунохмас кейинроқ кираверасан хижобга деяптилар. Нима қилай маслахатиларга мухтожман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Авратларингизни ёпишингиз фарз. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Аллоҳ ота-онангизни ёки қариндошларингиз ғазабидан қутқара олади, аммо улар Аллоҳнинг ғазабидан қутқара олишолмайди. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 09:56 | Савол-жавоблар | 148 | Аёлларга оид масалалар