Ҳажга пул йиғаётган кишига қурбонлик қилиш вожибми

Ассалому алайкум! Ёшлари 71да бўлган аммам борлар оилари ва фарзандлари йўқ, ўн йилдан ошиқроқ вақт ичида ҳажга бориш ниятида пул йиғадилар. 500 000 сўм пенсия оладилар 200 000 сўмини ўзларига ишлатдилар 300 000 сўмини ҳаж учун йиғилаётган пулларига қўшиб қўйадилар. Шу йили пуллари нисобга етди, тилла тақинчоқларини қўшиб ҳисоблаб 667 000 сўм закот чиқардик. Лекин у кишига қурбон ҳайити арафасида моли нисобга етган кишига жонлиқ сўйиш вожиб эканлигини айтиш эсимдан чиқибди ўзлари ҳам бунақа масалалари яхши билмайдилар. Кейин суриштириб кўдик маълум сабабга кўра қурбонлик қилмаган киши ўша қурбонлик молининг пулини садақа қилиши керак экан. Агар у киши ҳар йили закотдан ташқари қурбонлик ҳам қилсалар ҳажга етадиган пул йиғишлари қийин бўлади, ёшлари 71да. Шунинг учун у кишини шу йилги қурбонликларини пулини мен ўз ҳисобимдан у кишига айтмасдан садақа қилсам бўладими? Ўзларига айтсам шариатни яхши тушунмаганликлари сабабидан ҳажга пул йиғишлари қийин бўлишни ўйлаб мен қурбонлик қилмайман деб гуноҳкор бўлиб қолишларидан қўрқаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилиш вожиб. Сиз ўзига беринг ўзи садақа қилсин. Сиз у томондан садақа қилишингиз билан қурбонлик адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 10:29 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar