Ичиб келиб тўшакка чақирса рад қилиш
Ассалому алайкум! Хўжейиним намоз ўқимедилар азонгача сархуш ишлар билан банд бўладилар манга тегенсалар ман у кишига иймонсиз Аллоҳни танимегон эр керебас манга диб ўзимдан итараман ман Аллоҳга шукур 5махал намоз ўқийман манга бунақа яшашимиз ёқмаяпти ўзимга яқинлаштирмиман вақти кеса 2-3 ой бирга ётмемиз. Мани шу қиптурган ишим гунохми? Шу нарса ман қийнаяпти намоз ўқиган инсонга намоз ўқимегон инсон ёқмедикан, хар куни насихат қиламан намоз ўқин зикр қилин ёшиз бир жойга боряпти диб
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри иш қилаяпсиз. Сиз ҳадисларда эри тўшакка чақирганида унамаган аёлларнинг ҳукмида бўлиб қоласиз. Агар сиз унамаганингиздан эрингиз кўчага чиқиб зино қилса гуноҳига сиз сабаб бўлиб тенма тенг гуноҳкор бўласиз. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ أَنْ تَجِيءَ لَعَنَتْهَا الْمَلَائِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, фаришталар тонг отгунча уни лаънатлаб чиқурлар», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Намозга эрингизга таъсир қиладиган услубда чорланг, мен ўқийман сиз ўқимайсиз десангиз ўқигиси келиб турган эр ҳам ўқимай қолади. Сизни ўқишингиз ҳам Аллоҳ тарафидан берилган неъмат шуни шукрини қилган ҳолда эрни ўзингиздан устун билиб дуоларда қалбини очишини сўраб намоз ўқишига чиройли шароит қилиб ширин сўз билан тарғиб қилинг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш