Оилавий муаммолар ечими

Ассалому алайкум! Мени ота-онам ёшлигимда ажрашиб кетишган. Кейин отам хам онам хам бошқа оила қуришган. Мен онам билан ўгай отамни қўлида ўсдим. Ўгай отам хар доим мени ёқтирмай қовоқ-тумшуқ қилиб юрадилар. Нима қилай йўл кўрсатинг? Ўртадаги муносабатни қандай туғирласам бўлади? Ўгай отам мендан норози бўлсалар охиратим куядими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яхши муомалада бўлишга ҳаракат қилаверинг. Ўзингизни аҳлоқингиз билан ўртадаги муносабатни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Розилик борасида ўз отангизники каби у кишининг рози қилишингиз охиратингизга таъсир қилмайди. Лекин сизни боқиб катта қилган бўлсалар, ўша қилган яхшиликларига яраша муносабатда бўлишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 11:23 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar