Никоҳлари нима бӯлди?
Ассалому алайкум! Бир яқиним o‘зи 28 ёшда қанча тушунтиришимизна қарамай намоз o‘қимаяпти фақат бир йилда икки марта ҳадит намозига боради холос. Намозни o‘ргатей десам кейин o‘қийман ана "фалончи" 50 ёшдан бошлади манам 50дан башлайман дейди. Қуръондан оятларни o‘з кo‘зи билан o‘қиттирдим Ибодати Исломия китобидан фарз амал муҳимлиги намоз қанчалик муҳимлигини кo‘рсатдим айтдим барибир яна o‘ша ёш болани гапи "50 ёшдан бошлайман". На мени на аёлини на бошқани гапини олади. Рамазон рo‘засини ҳам шунча тушунтирсамда 3-4 кун тутди холос. Закот беришга ҳам ҳа бераман деб бермай юрибди олдинларҳам бермаган эди. Энди o‘зи амал қилмагани етмагандай аёли ҳижобга кирмоқчи бo‘лса қаршилик қиляпти неча марта айтсаҳам йo‘қ ана "фалончи" ҳижобда эмас сенҳам кирмайсан дебди. Бу борада яна тушунтирдим фарзлини айтдим оят келтирдим буюклани гапини келтирдим лекин фикридан қайтмади. Аллоҳга қарши чиқаяпсан десам "ман Худога ишонаман" дейишдан нари бормайди. Худога ишонсанг Қуръонга ишонмайсанми десам "мен Худога ишонаман" дейди гапдан қолади. Бу билан Қуръонга ишонмайман демоқчи эмас албатта. Ибодати Исломия китобида фарзни фарз эмас дейиш ёки зарурлигига ишонмаслик бандани иймонсиз қилади деб o‘қигандим. Бу яқинимни "50 ёшдан o‘қийман" дейиши, закотни o‘тган йил ҳам била туриб бермаганди бу йил эса пайсалга солиши ва аёлини ҳижобга киришига тамоман қаршилиги "фарзни зарурлигига ишонмаслик" деганга тo‘ғри келиб қолмасмикин деб қo‘рқаяпман. Яқинимни никоҳига зарар етмаганмикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни куфр дейиш қийин. Буни осийлик дейилади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 11:34 | Савол-жавоблар | 159 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни куфр дейиш қийин. Буни осийлик дейилади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 11:34 | Савол-жавоблар | 159 | Ақийда