Мусофир келин-куёвлар намози

Ассалому алайкум! Қиз келин бўлиб тушаётган уй Тошкентда бўлиб лекин ҳали яшамаган янги оила учун янги олинган бўлса, келин куёв эса тўйдан кейин бирданига куёвнинг ота онаси яшайдиган узоқ вилоятга 15 20 кун хизматга кетса ва шу муддат ўтгандан кейин қайтишни режалаштираётган бўлса-шундай ҳолатда келин ва куёв намозларини қаерда қай тарзда ўқийдилар? Куёв ҳозиргача асли уйи вилоятда қизники асли уйи шаҳарда эди. Тўйдан кейин қандай ҳолатда бўлади. Намозларини қай тарзда ўқийдилар? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Куёвнинг ота-онасиникида намозларни тўлиқ ўқишади. Шуниси эҳтиёт томони. Тошкендаги уйларига келгач ҳам тўлиқ ўқишади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 12:07 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar