Қолиб кетган бировнинг хақи

Ассалому алайкум! Мен бир номаьлум шахс билан молиявий (пул) жихатдан ўзаро хисоб китоб (айирбошлаш) қилгандим. У киши билан бўлган хисоб-китобда янглишилиб (у киши жуда шошилганди қаергадир кетиш учун), у кишининг хақи менда қолиб кетди. Хақини қайтариб бериш мақсадида бизни учрашувимизни таъминлаши мумкин бўлган барча ишларни амалга оширдим. Бироқ хали учрашолганим йўқ. Айтингчи, агар у киши билан кўришаолмасам (хақини қайтариб беролмасам), қандай йўл тутишим мумкин бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топиб беришингиз керак бўлади. баъзи уламолар бир йил кутиш керак деганлар. Агар бир йилгача ҳам тополмасангиз номидан садақа қиласиз, эгаси топилса қайтадан ўзига берасиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 12:29 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar