Охират учун
Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Институтда Иқтисодиёт йўналишида 2 курсда ўқийман. Диний илмларни ўрганишга жуда қизиқаман. Мадраса ёки Маҳадда ўқишни, динимни пуҳта ўрганиб 1000лаб инсонларга Ҳазратдек ёрдамим тегишини ҳоҳлайман. Лекин шароитим йўқ. Институтни битиргандан сўнг тирикчилик, оила... Ҳуллас диний етук олим бўлишга ҳозир имконим йўқ(чунки динимни ўргатадиган устозим йўқ). Ҳозир Иқтисодиёт соҳасини, тилларни, ўрганишга имконим бор. "Лекин бу илмларни ўрганишим охиратимга қандай фойдаси бор?" деган савол мени қийнайди, худди вақтим беҳуда кетаётгандек туюлади. Саволларим шуки: 1) Мадраса ёки исломий таълим даргоҳларида ўқимасдан қандай қилиб дин ҳодими бўлиш мумкин? 2)Ўзимни соҳамни ўрганиб ҳам охиратда буюк даражаларга эришиш, Аллоҳни хос бандаларига айланишни имкони борми? 3) Агар имкони бўлса бу илмларни қандай нийят билан ва нима мақсадда ўрганишим керак? 4) Оддий авом халқ сифатида динимни билиш учун, яхши мусулмон бўлиш учун Қуръонни ойда 1 ҳатм қилиш, Шайҳ ҳазратларини барча китобларини ўқиш кифоями ? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қиёмат куни Уламолар билан бирга бўлиш ҳаммамизга насиб қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша иқтисодни ўрганишингиз ибодат ҳисобланади. Фақат бир нарсани тўғрилаб қўйсангиз бўлди, у ҳам бўлса шариатга мувофиқ иқтисодни ўрганиш. Ҳозир Ислом иқтисодига эҳтиёж жуда катта. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 12:40 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар