Буюртмадан бошқасини олиб келса қайтариш керакми
Ассалому алайкум! Саволим савдо сохасида. Хитой товарлари билан савдо қиладиган онлайн магазиндан яъни телеграм каналдан укаларим учун хар ҳил курткалар заказ қилдим. Заказимда ҳар бир курткани расмига қушиб ранги ва размерларини(46-48) қўшиб ёзиб юбордим. Товарни ярим пулини туладим, опа заказимни қабул қилди, берган заказимни мен берган маълумотларим билан тасдиқлади, яъни фалончи куртка, ранги бундай, размери бундай, бунча сумма тўланди деб берган заказимни ўзимга тасдиқлатди. Бир неча кундан кейин сотувчи опа курткаларни алмаштиринг, сиз заказ қилган курткалар сифатсиз экан деб ёзиб қолди. Ва менга бир нечта курткаларни расмини жўнатди. Мен хар ҳил курткаларни қайта танладим ва юқоридагидек курткаларни расмларига қўшиб размерларини ва рангини ҳам ёзиб жўнатиб юбордим, фақат куртка размерларини алмаштирдим яъни 46-48 эмас 48-50 размерларни ёзиб жўнатиб юбордим. Сотувчи опа эса заказинми қабул қилди аммо юқоридагидек заказимни ўзимга тасдиқлатмади. Орадан 1 ой ўтиб берган заказларим келди. Опа менга заказим келгани ҳақида ёзди. Заказимни қолган ярим пулини+карго пули+почта пулини тўлаб, 2 кун деганда заказимни қўлимга олдим. Очиб кўрсам мен заказ қилган курткалар эмас бошқа курткалар келган, яъни мен ҳар ҳил куртка заказ қилгандим, опа менга бир хил куртка жўнатган, буни устига размерларини алмаштирмаган, 46-48 размерли курткалар келган. Опага бу хақида ҳабар қилдим. Курткаларни бир хил келганига кўз юмдим аммо размерини алмаштирмабсиз десам, ўзиз заказ қилган куртка дедилар. Ҳуллас опа курткаларни алмаштирганлару лекин размерларни алмаштирмаган, ҳатто этибор ҳам бермаган размерлари алмашганига. Буни сабабини сўрасам, размер алмашди деб айтишингиз керак эди деб бахона қилди. Чунки мен куртка алмаштирганимда размерларини ҳам алмаштириб ёзиб юборган эдим, опа буни кўрганди. Опа заказ урганда курткаларни алмаштирган лекин размерини алмаштирмаган шекилли. Ҳуллас курткалар укаларимга кичик келди. Опа эса этиборсизлигини тан олмади, ўзиз берган заказ, айтиш керак эди деб туриб олди. Мен ҳам фалон суммага куйиб қолишни хоҳламайман албатта. Бундай вазиятда бизга қандай ечим бор? Устозлар жуда ҳунук вазият аммо ёрдамингизга мухтожмиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар буюртмалар сиз айтган сифатда ва сиз айтган размерда бўлмаса, олмасликка ҳаққингиз бор. Мабодо келишишга йўл бўлса келишишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 12:40 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар буюртмалар сиз айтган сифатда ва сиз айтган размерда бўлмаса, олмасликка ҳаққингиз бор. Мабодо келишишга йўл бўлса келишишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 12:40 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат