Қандай рибосиз харид қилсам бўлади?

Ассалому алайкум! Масалан менда 30млн сўм пул бор ва мен бу пулга машина олмоқчиман (мисол учун) деярли 100млн қийматлик машина менинг пулим етмаслиги аниқ шунинг учун ҳам кўпчилик кредитга олади 30% ини тўлаб! Лекин кредит судхўрлик бўлса, рассрочка агар муддати ўтиб кетиб пеня туғса ёки банк аралашса у ҳам жоиз эмас деган экансизлар, Саволим шуки қандай йўл билан ҳалол равишда машина ёки шунга ўхшаш буюм харид қилишим мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозир шу иш билан шуғулланадиган диёнатли кишилар кўп. Улар сизга ёққан машинани ўзлари сотиб олишади ва сизга белгилаган муддаттга белгиланган нархга сотади. Сиз қўлингиздаги пулингизни берасиз улар умумий тўловдан ўшани чиқариб юборишади ва қолганини ойма-ой қанчадан тўлашингизни белгилаб беришади. Фақат ойлик тўловингиз кунидан кечикса пения ёзмайдиган бўлиши шарт. Сиз ҳам машина олишди каттани эмас ўзингиз тўлай оладиганингизни олинг. Халқимиздаги “Бор борича йўқ ҳолича яшасин” деган мақолни ҳам унутманг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 13:24 | Савол-жавоблар | 207 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar