Кўчада имо ишоралар билан намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мен университет талабасиман Аллоҳ қодир қилганча намозларимни вақтида ўқишга интиламан. Лекин баъзида шундай бўладики дарсларимиз чўзилиб намоз вақтида уйга етиб келолмай қоламан. Яқинда университет ҳовлисида бир қизнинг ўриндиқда имо ишоралар орқали тик турмасдан намоз ўқиётганини кўрдим Саволим шундан иборатки намозни мен ҳам қазо қилмай шу тарзда ўқисам бўладими? Унда қандай ният қилинади? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, у ишора тўғри эмас. Чекароққа ўтиб тик турган ҳолда фарзини ўзини бўлса ҳам ўқиб олишингиз керак. Бу ерда сизлардан биргина нарса, ҳиммат талаб қилинади холос. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 14:41 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar