Савоб ишларни ўзга дин вакилига қилиш
Ассалому алайкум! Биламанки, яхши ишлар қилиш, одамларга ёрдам бериш, илтимос қилганида ўзини олиб қочмасдан иложи борича ёрдам бериш, шу ёрдам билан яқинини хурсанд қилиш савоб ишлардандир. Мана шу хамма ишларни бошқа дин вакиллига (масалан христиан)га нисбатан қилса хам савоб оладими? Яъни мусулмонга ёрдам бергани учун олган савоби каби савоб оладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта. Биз билан уларнинг ўртасида динимиз борасидагина иттифоқлик йўқ. Силаи раҳм, қўни қўшничилик, ҳамкасблик, дунёвий ишларда устоз-шогирдлик ишларда келишса бўлади. Мабодо христиан ёки яхудий аёлга уйланган бўлса муслима аёлнинг эрда қандай ҳаққлари бўлса уларни ҳам мусулмон эридан шундай ҳаққлари бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 14:52 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар