Жавобингни бердим деган сўз

Ассалому алайкум! Мени бир дугонам иккинчи бор Фарғонадан Тошкентга турмушга чиқди, битта ўғли бор эди. Ташлаб эрга тегиб кетти. Эри болани кейин олиб кетасиз деб вада берган экан. 3 йил яшади, лекин хечам фарзандини ёқтирмади. Ўғлини олиб кеса кўчага чиқар ўйлаб кесин деди. Эри фақат постельни ўйларди. Хуллас ўртоғим чидамади, тинчлик бўлмади уйларида, эри жавобини бердим деб 3 маротаба айтибти. Бу ҳам талоққа кирадими? Ўртоғим хозир яшамаяпти, ота уйида, эри энди афсусланяпман деб телефон қиляптикан, яшашни йўли борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жавобини бердим деб уч марта айтиш билан уч талоқ тушган. Бирга яшашларига йўл йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:37 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar