Ризқ ва харакат
Ассалому алайкум! Менинг саволим бироз узунроқ ва маъносиздек кўриниши ҳам мумкин. Умид қиламанки эътиборсиз қолдирмайсиз. Бир куни биз акам билан “ризқ“ ва “ҳаракат“ тўғрисида баҳслашиб қолдик. Акам айтяптики, ризқ Аллоҳдан сен фақат ибодатингни қилиб “ётаверсанг“ ҳам Аллоҳ сени ризқингга кафилман, ризқингни нима қилиб бўлса ҳам етқазаман деб айтган ва Аллоҳ хоҳламаса ҳуштак чала олмайсан, ҳар бир кичкина ҳаракатинггача тақдиригга ёзилган бўлади деди. Мен бу фикрга қарши чиқиб (яратганга ширк келтириш деб ўйламанг) тўғри Аллоҳ ризқингизга кафилман деган лекин ўша ризқни олиш учун инсонни ўзида ҳам ҳаракат бўлиши керак, агар ҳар бир кичкина ҳаракатларимизгача тақдиримизга ёзилган ва бундан ташқари ҳеч нарса қила олмасак бизнинг бу дунёга синов учун келганимиз ва инсоннинг ўзида ҳам танлов ҳуқуқи бўлмаса, нима билан синалади инсон дедим. Хуллас бу катта баҳсга сабаб бўлди. Мен у десам акам бу деди, акам бу деса мен у дедим. Охири менинг ҳаёлимга бир ҳикоя келди. Ҳаммамиз эшитганмиз қайсидир бир жойни сув босади ва бир киши мени Аллоҳ қутқаради деб томга чиқиб ўтраверади ва яратган 3 марта уни қутқариш учун қайиқ жўнатади. Шундай қилиб ҳалиги инсон чўкиб вафот этади ва яратганга: “Нега мени қутқармадинг?“ деб шикоят қилади. Яратган қайиқ жўнатганини ва ўша инсоннинг ўлимига ўзи сабаб бўлганини айтади. Мен акамдан шу ҳикояни изоҳлаб беришини, агар ўзи ҳаракат қилиб ўша қайиққа чиқса балки ҳаётта бўларди деб сўрадим. Акам эса буни ҳам яратганнинг ўзи хоҳлаган дея жавоб берди. Кейин мен яна савол бердим, агар Аллоҳ шуни хоҳлаган бўлса нега унда ўша инсонни қутқариш учун қайиқ жўнатганини айтган десам жавоб бера олмади. Кейин эса менга савол берди: Ҳоп, ризқингни олиш учун ҳаракат бўлиши керак бўлса, худо асрасин қўл-оёгинг ишламайдиган ногиронсан, умуман ҳаракатлана олмайсан,ёнингда ҳеч ким йўқ ва қорнинг жуда оч. Ёнингда эса егулик турибди. Қани унда ўша егуликни ҳаракатинг билан олиб егинчи?“, деди. Бу саволга эса мен жавоб бера олмадим ва сизларга мурожаат қилишга қарор қилдик. Итимос шу ҳолатга ойдинлик киритиб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандаси ўлмайдиган даражадаги ризқига кафил. Орзу-ҳавасига кафил эмас. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 15:03 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандаси ўлмайдиган даражадаги ризқига кафил. Орзу-ҳавасига кафил эмас. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 15:03 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар