Юздаги ёғ

Ассалому алайкум! Муҳтарам Устозлар, юзи ёғлик (юз, бурун) бўлган одам таҳоратни қандай қилса тўғри бўлади? Билишимча ёғ сув ўтказмас экан. Мeнинг юзим, айниқса бурним усти доим ёғлик ҳолда туради. Сизларга катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буни таҳоратга зарари йўқ. Фуқаҳолар малҳам, ёғ суртиб устидан таҳорат қилиш жоиз деганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:53 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar