Гуноҳларни ювиш

Ассаламу алайкум! Гуноҳларимизни ювишга сабабчи бўладиган дуолар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ибодатларнинг деярли ҳаммаси гуноҳларга каффорот бўлади. Фарз вожиб суннат ва мустаҳаб амалларни ихлос билан бажарсангиз каффорот бўлади. Яна зикр қилиш хусусан истиғфор айтиш гуноҳларни ювилишига сабаб бўлади. Оят ва ҳадисларда келган дуоларда ҳам гуноҳларни кечирилиши ҳақидаги иборалар билан келганларини ўқиш ҳам каффоротга сабаб бўлади. Гуноҳларни ҳам турлари бўлади. Агар Аллоҳнинг фарзларини тарк қилинган бўлса қазоларини адо қилиш ва истиғфор айтиш билан бандаларни ҳаққини ейиш каби гуноҳлар бўлса ҳаққни эгасига етказиш, розилигини олиш ва истиғфор айтиш билан бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 15:03 | Савол-жавоблар | 184 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar