Боғчадаги боланинг ҳаққи
Ассалому алайкум! Мен боғчада тарбиячи бўлиб ишлайман. Бу ерда болалардан егуликлар ортиб қолади, улардан қолганини биз ейишимиз ёинки ўзимиз билан уйга олиб кетишимиз мумкинми? 2). Умуман боғчадаги нарсалардан биз фойдаланашимиз мумкинми, бизга ҳалолми, болаларнинг ҳаққини еган бўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болалардан ортган егуликларни ейиш ёки уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бу болаларнинг ҳаққи ҳисобланади. Хусусан болаларнинг ичида етимлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, етимнинг ҳаққини ейиш жуда катта гуноҳ бўлади. “Нисо” сурасининг 10-оятида шундай дейилади:«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар».
Ояти кариманинг услуби ғоятда таъсирчанлиги кўриниб турибди. Аввало ким етимларнинг молларини зулм ила еса, қиёматда қоринларидаги у нарса оловга айланади.
«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар».
Сўнгра шу ҳолда – қоринларидаги олов алангалаган ҳолда дўзахга кирадилар.
«Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар».
Дўзах алангаси ҳам авж олиб туради. Демак, етим молини ноҳақ еган одам ичию ташидан ўт азобига гирифтор қилинади. Нақадар даҳшатли ҳол! Нақадар аламли!
Бу ояти каримада келган маънони таъкидловчи, шарҳловчи кўпгина ҳадиси шарифлар бор.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:
«Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар», дедилар.
«Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўралди. У зот:
«Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш, мўмина покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш», деб жавоб бердилар.
Машҳур тафсирчилардан Суддий:
«Қиёмат куни етимнинг молини еган одам оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Ҳар бир кўрган одам унинг етим молини еганлигини билиб олади», деганлар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Барзодан ривоят қилган ҳадисда у зот:
«Қиёмат куни бир қавмлар оғизларидан олов пуркалиб турган ҳолда тирилтириладилар», дедилар. Одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» деб сўрашди. У зот:
«Аллоҳ таоло: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўладилар», деганини билмайсанми?» –дедилар.
Имом Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки заифнинг – аёлнинг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан», деганлар.
Албатта, бу таълимотлар мусулмонларга ўз таъсирини ўтказган. Уларни қаттиқ ларзага солган. Улар умуман етимларнинг молига яқин келишдан ҳам қўрқиб қолишган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда қуйидагиларни айтган:
«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар...» ояти нозил бўлганида, етимларни ўз оталиғига олганлар бориб, ўз таомини уларнинг таомидан, ичимлигини ичимлигидан ажратиб қўйди. Ортиб қолган таомлар ҳам то етим ўзи егунча ёки айниб қолгунча турадиган бўлди. Етимларни оталиққа олганларга машаққат туғилди. Бу ҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган эди, Аллоҳ таоло «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар...» оятини нозил қилди». («Тафсири Ҳилол» китобидан)
Тарбиячилар учун мўжалланган алоҳида таом бўлса, шундан ейишингиз мумкин. Боғчадаги нарсалардан фойдаланишда ички тартиб ва қоидаларга амал қилинг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 16:40 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар